АсосийJamiyat

Бош прокуратура Фарғонада 15 яшар боланинг ўлимига сабабчи бўлган икки ИИБ ходими ҳақида қўшимча маълумот берди

'Бош прокуратура Фарғонада 15 яшар боланинг ўлимига сабабчи бўлган икки ИИБ ходими ҳақида қўшимча маълумот берди'ning rasmi

Фарғонада 15 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарларкенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати воқеа содир бўлган кунда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдириб, жанжални олдини олмаганлиги учун, ИИО сафидан бўшатилиб, ходимларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун вилоят прокуратурасига тақдим қилингани ҳақида “darakchi.uz”га маълум қилган эди.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан 2 нафар собиқ ички ишлар идораси ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларига совуққонлик билан қараб, ўз мажбуриятларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, уларни бажармаганлиги оқибатида марказда сақланаётган вояга етмаган Р.Абдусатторов (мархум) икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар томонидан кун давомида мунтазам равишда уриб-дўппосланиб, унга оғир даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ИИБ марказ тарбиячиси ҳамда навбатчилик сменаси инспектор-навбатчиси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди (мансабга совуққонлик билан қараш) билан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси тартибида ушланган.

    Бошқа янгиликлар