АсосийJamiyat

Истанбулдаги портлашда жароҳат олган, аммо шифохонага мурожаат қилмаган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмоқда

'Истанбулдаги портлашда жароҳат олган, аммо шифохонага мурожаат қилмаган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истанбул губернаторлиги билан боғланиб кеча Истанбул шаҳрининг Истиқлол кўчасида содир бўлган портлаш оқибатида яраланган ва шифохонага келтирилган шахслар ҳақида маълумот олди, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.  

Воқеа натижасида яраланган  81 нафар шахсдан 8 нафари хорижий  давлат фуқаролари эканлиги аниқланган.   

Шу билан бирга, расмий маълумотларда эълон қилинган 6 нафар вафот этган ва 81 нафар яраланганлардан ташқари турли хил енгил даражадаги шикастлар олиб шифохонага мурожаат қилмаган ҳолда тиббий ёрдам олган фуқароларимиз ҳам мавжудлиги аниқланмоқда. 

Бош консулхона ушбу мудҳиш жиноят оқибатида қурбон бўлган қардошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради, жабр кўрган фуқароларга тез соғайиб кетишни тилайди. Ватандошларимиздан шахсий хавфсизликларига эътиборли булишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал ўзбекистонлик блогер ушбу портлашда жароҳат олгани ва воқеанинг гувоҳи бўлгани ҳақида гапириб бергани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар