АсосийJamiyat

Хожи ота-оналарнинг қарийб 1,5 млрд пулини "туя қилишгани" ростми?

'Хожи ота-оналарнинг қарийб 1,5 млрд пулини "туя қилишгани" ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда, “Хожи ота-оналарни 1 миллиарддан ошиқ пуллари туя қилинган” номли тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси расмий маълумотларни тақдим этди.

Аниқланишича, фуқаро Ф.А Хўжаобод туманидан “Умра-2022” мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд. сўм нақд пулларни олиб ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар