Сурхондарёнинг олис ҳудудларидаги ўқувчилар мактабга қатнаши учун автотранспорт ажратилди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси хабар берди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қарори билан 26 та мактабга 26 та "Дамас" русумли автомашиналари берилди.
Улар вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга етказиш учун мўлжалланган.
“Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғил-қизларнинг қувончи чексиз. Улар барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнашади”, - дейилади хабарда.
Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалининг фаолияти тугатилган.






