АсосийDunyo

Хитойда "COVID-19" туфайли яна мактаблар ёпилиб, автобус ва метро ҳаракати тўхтатилди

'Хитойда "COVID-19" туфайли яна мактаблар ёпилиб, автобус ва метро ҳаракати тўхтатилди'ning rasmi

Хитойда бир суткада 11 950 кишида COVID-19 ҳолатлари қайд этилди. Бу апрель ойининг охиридан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Interfax.ru"га таяниб хабар бермоқда.

Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, касалланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Маъмурлар бир қатор шаҳарлар аҳолисидан уйларини тарк этмасликни ва вирусга тестдан ўтишни талаб қилган. Гуанчжоунинг аксарият қисмида мактаблар ёпилган, автобус ва метро ҳаракати тўхтатилган. Расмийлар, шунингдек, Гуанчжоудан Пекинга ва Хитойнинг бошқа йирик шаҳарларига парвозларни бекор қилди.

Аммо Хитой ҳукумати чеклов чораларини юмшатмоқда. Хусусан, хориждан келаётган шахслар учун карантин муддати 10 кундан 8 кунга қисқартирилган, дастлабки беш кун ихтисослаштирилган муассасада ўтказилиши шарт.

    Бошқа янгиликлар