АсосийJamiyat

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

'Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Республика Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2022 йил 8 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Баҳром Баҳодирович Фозилов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Баҳромжон Фозилов 1988 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2014 йилда Наманган муҳандислик - педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - бинолар ва иншоотлар қурувчиси.

Соҳадаги меҳнат фаолиятини 2014 йилда “Бинолар ва иншоотлар қурилиши” масъулияти чекланган жамиятида қурилиш устаси сифатида бошлаган. У 2015-2022 йилларда Наманган вилояти Ер мулк кадастр давлат корхонаси, Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси топография ишларини бажариш бўлими, Давлат кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармасида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.  

Баҳромжон Фозилов янги тайинловга, яъни 2022 йил 27 январдан буён Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Уйчи тумани филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар