АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида 12 ноябрь куни соат 16:22 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, зилзила координаталари: 40,78 градус шимолий кенглик; 72,55 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 285 километр жанубий-шарқда бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон туманида 3 балл, 8 километр;
  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 9 километр;
  • Хўжаобод туманида 3 балл, 16 километр;
  • Андижон шаҳрида 3 балл, 17 километр;
  • Булоқбоши туманида 2-3 балл, 21 километр;
  • Пахтаобод туманида 2-3 балл, 23 километр;
  • Қўргонтепа туманида 2 балл, 27 километр;
  • Избоскан туманида 2 балл, 28 километр;
  • Асака туманида 2 балл, 30 километр;
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 30 километр.

    Бошқа янгиликлар