14−16 ноябрь кунлари ЮНЕСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида 10 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадбирда 150 га яқин давлатдан мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. Конференциянинг 15 ноябрь кунги сессияларида ЮНEСКО бош директори Одри Азуле ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг маълум қилишича, тадбирдан кўзланган мақсад мақсад — "жаҳон ҳамжамияти эътиборини мактабгача таълим билан боғлиқ долзарб масалаларга қаратиш, илғор тажрибаларимизни тақдим этиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш".
Тадбир якунида мактабгача таълим соҳасида 2030 йилгача бўлган халқаро кун тартибини белгилаб берувчи Болаларга таълим-тарбия бериш бўйича Тошкент декларацияси имзоланиши кўзда тутилган.
Мазкур халқаро тадбирни ўтказиш учун Мактабгача таълим вазирлиги бешта компания билан 19,1 млрд сўмлик шартномалар тузгани айтилмоқда.






