АсосийDunyo

АҚШда TikTok блокланиши мумкин

'АҚШда TikTok блокланиши мумкин'ning rasmi

АҚШ ҳукумати TikTok'ни тақиқлаши мумкин. Уларнинг фикрича, ижтимоий тармоқ орқали Хитой коммунистик партияси америкаликларни кузатиб, уларга таъсир ўтказади, дея ёзмоқда “zamon.uz”.

АҚШлик сенатор Марко Рубио ва вакиллар палатаси аъзоси Майк Галлахер Washington Post газетасида ёзган мақоласида шуни талаб қилди.

"АҚШ Хитой коммунистик партияси билан янги совуқ уруш ҳолатида турибди. Асосий ҳарбий маслаҳатчилар Тайвань туфайли вазият янада қизғинлашиши мумкин. Аммо миллионлаб америкаликлар янгиликлар кўриш, контент алмашиш ёки дўстлар билан мулоқот қилишда ХКП таъсиридаги TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланади", - дейилади мақолада.

Муаллифларнинг фикрича, TikTok'дан америкалик ёшларнинг 2/3 қисми фойдаланади. Тармоқ миллиардлаб ёшларни кузатиш имконини беради.

Рубио ва Галлахер TikTok фойдаланувчилар қаерда экани ҳақидаги маълумотни йиғади. Шунингдек у америкалик мансабдорларга тегишли махфий маълумотларни йиғиши мумкин.

Сенатор ва конгрессмен TikTok ва ХКП томонидан бошқариладиган бошқа барча  ижтимоий тармоқларни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

    Бошқа янгиликлар