АсосийJamiyat

ДТМ Қрим ва Севастополдаги талабалар ўқишини кўчириши бўйича қўшимча маълумот берди

'ДТМ Қрим ва Севастополдаги талабалар ўқишини кўчириши бўйича қўшимча маълумот берди'ning rasmi

Президент топшириғи билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкин бўлгани ҳақида хабар берилган эдик.

Давлат тест маркази жараён бўйича қўшимча маълумот эълон қилди.

Давлат комиссиясининг 7-сонли баёни билан Россиянинг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган.

Қрим ва Севастопол ҳудудларидан ўқишни кўчирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) my.dtm.uz сайтининг «Қрим ва Севастопол ҳудудларидан ўқишни кўчириш» бўлими орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар