Бироз аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ТДТ собиқ бош котиби иштирокида брифинг ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Жараёндан Darakchi.uz’ мухбири Дилбар Абдунабиеванинг хабар беришича, Норов журналистлар олдида сўзлаган нутқи давомида саммит ютуқларига тўхталиб ўтди.
"Самарқанд саммити барқарорлик, хавфсизлик ва узлуксиз тараққиётни таъминлаш манфаатлари йўлида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги йўналишларини белгилаш имконини берди.
Бундан ташқари саммит Туркия республикасининг муваффаққиятли раислигини якунлади ва бу давлат раҳбарлари томонидан юқори баҳоланди.
Аъзо давлатлар Ўзбекистон президентининг келаётган 2023 йилни "Туркия цвилизациясининг юксалиш йили деб эълон қилиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлашди", — дейди вазир






