АсосийJamiyat

7 давлатда бир вақтда…

'7 давлатда бир вақтда…'ning rasmi

Кеча хабар берганимиздек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси энди Туркий давлатлар ташкилоти даражасига ҳам ташаббус сифатида олиб чиқилмоқда.

Хусусан, бугун – 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар давлат раҳбарлари иштирокида Регистон майдонида кўчат экиш жараёни ўтказилади.

Darakchi.uz’ мухбирининг хабар беришича, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экилади.

Маълум бўлишича, биргина Озарбайжоннинг ўзида 11 ноябрь куни 111 минг 111 та дарахт кўчати ўтқазилиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар