Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Сал аввал Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев саммитда иштирок этиш учун Самарқандга келгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказди.






