АсосийJamiyat

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт соҳасида қандай ҳамкорлик қилади?

'Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт соҳасида қандай ҳамкорлик қилади?'ning rasmi

Айни дамда Турий давлатлар ташкилоти саммити олди қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жараёндан мухбиримиз Дилбар Абдунабиеванинг хабар беришича, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити давомида икки ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Улар қуйидагилар :

  • Ўзбекистон томонидан илгари сурилган “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим”.
  • “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирилиги томонидан ишлаб чиқилган Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури”.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бўлиб ўтаётган брифинг давомида буни маълум қилган.

"Мазкур ҳужжатлар ва ташкил этиладиган учрашувлар туркий давлатлар ҳудудидан ўтувчи транспорт йўлакларини тизимлаштириш, уларнинг ҳудудида транспорт ҳаракатини кўпайтиришга кўмаклашиш, транспорт йўлакларининг жозибадорлигини ошириш, мамлакатлар транспорт инфратузилмасининг илғор ривожланишини рағбатлантиришга қўл келади", —дейди у.

    Бошқа янгиликлар