Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қурилиши бошланиш арафасида турган янги кўп қаватли уй-жой биноси бўйича қурувчи-тадбиркор ҳамда ички ишлар ходими ўртасидаги баҳсли ҳолат юзага келгани тасвирланган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги масъулларидан иборат тезкор гуруҳ вазиятни ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга бориб, ҳолатни ўрганиш олиб боришгани маълум қилинди.
Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Чилонзордаги қурилиш бўлмайдиган бўлди.
"Кеча Чилонзор туманининг 10-мавзесидаги аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган қурилиш масаласидаги учрашувда қатнашдим.
Маълум бўлишича, бу жойга кўп қаватли уй қуриш учун компенсация ўрнига ер олган тадбиркор, шаҳар ҳокими ва қурилишга рухсат берувчи кенгашга агар битта фуқаро қурилишга норози бўлган тақдирда, қурилишни дарҳол тўхтатиб, ерни топширишга ваъда бериб, рухсат олган экан. Тадбиркор кенгашни аҳоли қурилишга рози, деб ишонтирган.
Шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тадбиркорга бу ваъдани эслатганидан сўнг, тадбиркор қуриш режасини тўхтатишини айти ва шу жойда масала якунланди.
Хуллас ушбу жойда қурилиш бўлмайдиган бўлди" деб ёзади депутат.






