АсосийJamiyat

Энди хорижликларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилиши мумкин. Бироқ...

'Энди хорижликларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилиши мумкин. Бироқ...'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлати фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади.

Қонунда таклиф этилаётган янги норма давлатнинг инвестициявий жозибадорлиги оширишга, республика инвестиция муҳитида бўлаётган ижобий ўзгаришларга халқаро ишбилармонлар ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилишга ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширишга хизмат қилади.

Хабарда айтилишича, қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилади.

    Бошқа янгиликлар