АсосийJamiyat

Туркий давлатлар ташкилотининг Хитойдаги "Уйғурлар" бўйича позицияси қандай?

'Туркий давлатлар ташкилотининг Хитойдаги "Уйғурлар" бўйича позицияси қандай?'ning rasmi

Ушбу саволга Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Боғдод Амреев изоҳ берди.

"Туркий давлатлар ташкилотининг позицияси — унга аъзо мамлакатларнинг позицияси. Биз бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаймиз.

Бу позиция ташкилотларга аъзо мамлакатларнинг ташқи сиёсат позициясидан келиб чиққан. Яъни, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ёки Озарбайжон сиёсати айнан шундай — бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик. Ташкилот ва унга аъзо мамлакатларнинг позициялари бошқа-бошқа бўлиши мумкин эмас", — деди ташкилот Бош котиби.

    Бошқа янгиликлар