АсосийJinoyat

Фуқарога мусодара қилинган автотранспорт воситасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Фуқарога мусодара қилинган автотранспорт воситасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Г.И. (муқаддам судланган) фуқаро Э.Х.нинг ишончига кириб, унга 3 900 АҚШ доллари эвазига мусодара қилинган “Nexia 3” русумли атомашинани олиб беришини айтиб, унинг 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ва 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг хонадонида прокуратура органлари ходимларининг эски ва янги намунадаги хизмат кийимлари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
 

    Бошқа янгиликлар