АсосийJamiyat

Қашқадарёда "Isuzu" ағдарилиб кетди

'Қашқадарёда "Isuzu" ағдарилиб кетди'ning rasmi

Бугун, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти, 4К-307 "Шаҳрисабз-Мираки" автомобиль йўлининг 1-километрида, Шаҳрисабз тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли автобус ҳайдовчиси Н.А. руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб кетди.  

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳақда хабар берди. Маълум бўлишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Ҳайдовчилардан эса йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўралади.

    Бошқа янгиликлар