АсосийJamiyat

Бугун республиканинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

'Бугун республиканинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

Фарғона водий вилоятларида кечга томон, бошқа вилоятларда эса вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кутилмоқда. 

Шимол ва тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Республиканинг катта қисмида ёғинлар кучли бўлиши, баланд тоғларда кучли қор бўронлар кузатилиши мумкин. 

Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятли экани инобатга олинса, уларда жадаллилик юқорилиги ҳисобига тоғ ва тоғ олди минтақаларида сел келиш хавфи сақланади.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни кўп ҳудудларда +8 +13 даража оралиқда ўзгаради. 

    Бошқа янгиликлар