АсосийJamiyat

1 кунга қолдирилган Қарши – Тошкент йўналишидаги авиақатнов бўйича маълумот берилди

'1 кунга қолдирилган Қарши – Тошкент йўналишидаги авиақатнов бўйича маълумот берилди'ning rasmi

Қарши халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, кеча 2022 йил 5 ноябрь кунги HY-070 Қарши – Тошкент йўналишидаги қатнови 6 ноябрь соат 05.30 га мажбурий кўчирилган. 

Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, қатнов экипажи соат 05.30 қадар об-ҳаво яхшиланишини кутган ва экипажни иш вақти тугагани маълум бўлган. Шундан кейин ҳаво кемаси сардори қатновни соат 12.00 га кўчиришга қарор қилади.

Бугун, 6 ноябрь куни Қарши – Тошкент йўналишидаги HY-070 рейси белгиланган манзилга етиб борган.

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз", — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар