АсосийJamiyat

Наманганда ит икки нафар болани талади (видео)

'Наманганда ит икки нафар болани талади (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги мактаб олдида ит икки нафар инсонни ғажигани айтилган видео тарқалди.

Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан баёнот беришича, воқеа 5 ноябрь куни содир бўлган. Мутахассислар томонидан дайди ит ушланиб, шаҳар ветеринария бўлимида уни қутурган ёки қутирмаганлигини аниқлаш мақсадида 10 кунлик ветеринария назоратига олинган.

 Жабр кўрган фуқаролар белгиланган тартибда тиббиёт муассасаларида қутуриш касаллигига қарши вакцина билан бепул эмланиши йўлга қўйилган. 

Фуқаролардан юқоридаги холатлар ва Фавқулодда вазият ҳамда ёнғинлар содир бўлганида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор “1050” ҳамда “101” қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар