Ижимоий тармоқларда Қамашилик депутат 11-синф ўқувчисини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03.00ларда Қамаши тумани "Қамай" маҳалласида яшовчи Н.П. вояга етмаган фуқаро Қ.Э. ни уриб тан жароҳати етказган.
"Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъуллари томонидан атрофлича ўрганилмоқда", — дейилади хабарда.
Шунингдек, жараён юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳам дастлабки маълумот берган.
"Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади унда.






