Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган махсус тест имтиҳони қоидаларини бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган эди.
Шунга қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро И.Ж. махсус воситани тестга олиб киришга уринганида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинган.
Ушбу ҳолат баённомалаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилган.
Имтиҳон қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилади хабарда.
04.11.2022 05:41
Имтиҳонга махсус восита олиб кирмоқчи бўлган яна бир шахс ушланди






