“Толибон” делегацияси Москвадаги Афғонистон бўйича маслаҳат учрашувида иштирок этмайди. Zamon.uz' нинг ёзишича, бу ҳақда РФ Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
“Толиблар делегацияси бўлмайди, бу фақат Москва формати аъзолари иштирокида ўтказилади”, – деган дипломат.
Маълумот учун, Москва форматининг навбатдаги учрашуви ноябрь ўртасида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этади.
Ўтган сафарги учрашувда Афғонистон делегациясига ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Абдул Салом Ханафий бошчилик қилганди.






