АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Кампиробод сув омбори бўйича битим имзоланди

'Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Кампиробод сув омбори бўйича битим имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан:
  
— Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;  
  
— Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;  
  
— Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.

Шунингдек, учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
 

    Бошқа янгиликлар