АсосийJamiyat

Қашқадарёда мактаб ўқувчисини юқори синф ўқувчилари калтаклагани айтилмоқда

'Қашқадарёда мактаб ўқувчисини юқори синф ўқувчилари калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари аёвсиз дўппослагани айтилмоқда. Бу ҳақда Nasafnews маълум қилди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги 27-мактабнинг 8-синф ўқувчисини 9-синф ўқувчилари мактаб стадионида калтаклаган.

Бола ҳозирда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида оғир аҳволда қолмоқда. У оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар