АсосийJamiyat

Бухорода 20 ёшли қиз 20 дан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди

'Бухорода 20 ёшли қиз 20 дан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди'ning rasmi

2002 йилда Ғиждувон туманида туғилган М.Р. тунги клублардан бирида ишлаб, бўш вақтларида фоҳишалик билан шуғулланган.

Пала-партиш ҳаёт кечирган қиз соғлиғидан шикоят қилиб, туман касалхонасига борганида унда ОИТС касаллиги мавжудлиги аниқланган. У ўзидаги инфекцияни бошқаларга юқтирса, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Аммо, у фоҳишалик билан шуғулланишда давом этган. Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари давомида М.Р. 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС касаллигини қасддан юқтиргани аниқланган.

Айбдор пул ишлаш учун ўз касаллигини бошқаларга қасддан юқтирганини тан олган.

Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан айбланди.

    Бошқа янгиликлар