Фарғона вилояти Бешариқ туманида Mercedes-Benz ва Nexia тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 ноябрь куни соат 07:00 ларда Бешариқ туманидан ўтган 4К 923 автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган Mercedes-Benz қарама-қарши йўналишга чиқиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia билан тўқнашув содир этган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.






