АсосийJinoyat

Яна сигарета: Зангиотада жами 35 миллион 696 минг сўмлик ноқонуний тамакилар партияси қўлга тушди

'Яна сигарета:  Зангиотада жами 35 миллион 696 минг сўмлик ноқонуний тамакилар партияси қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилояти, Зангиота туманида жами 35 млн 696 минг сўмлик ноқонуний сигареталарнинг янги партияси қўлга тушди.

Давлат Божхона қўмитаси бу ҳақда darakchi.uz'га маълум қилди.

Маълум бўлишича, тезкор тадбир давомида Бош прокуратура бошқармаси ходимлари, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари билан биргаликда, 3 турдаги, акцизсиз тамаки маҳсулотларининг 1980 қутисини сотаётган фуқароларни қўлга олди. Товарнинг умумий қиймати 35 млн 696 минг сўмни ташкил қилган.

Ушбу ҳолат бўйича ЎзР ЖК 186-1 (этил спирти, алкоголь махсулоти ва тамаки маҳсулотини ноқонуний ишлаб чиқариш ёки сотиш) моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, айни борада ўтказилган сўровларнинг кўрсатишича, ҳар 3 респондентдан 2 нафари ноқонуний сигаретани бозордан ёки кўча сотувчиларидан, қўлдан сотиб олган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ноқонуний тамакиларни сотишнинг асосий манбалари бозорлар ва кўча сотувчиларидир.

"Агар давлат мана шу реализация каналларини масаласини ҳал қилса, ноқонуний савдо даражаси сезиларли қисқарган бўларди", — дейди қўмита маълумотларга изоҳ келтириб.

    Бошқа янгиликлар