Россиянинг Самарқанддаги консуллиги 2023 йилда очилиши мумкин. Бу ҳақда Федерациянинг мамлакатдаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Даниловга таяниб "Sputnik Ўзбекистон" деб ёзади.
Қайд этилишича, ҳозирда бу масала фаол ишлаб чиқилмоқда ва Самарқанд бу миссия учун тасодифан танланмаган.
"Бу нафақат мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри, дунёдаги энг йирик сайёҳлик маркази, балки яқинда турли халқаро форумлар учун тадбирлар маркази ҳамдир", — деб қўшимча қилган дипломатик миссия матбуот котиби.






