АсосийJamiyat

Тошкентда бир ой ичида ойлик ёғиннинг 2,2 баробари ёғиб ўтди

'Тошкентда бир ой ичида ойлик ёғиннинг 2,2 баробари ёғиб ўтди'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, октябрь ойининг иккинчи ярми пойтахтда серёғин ўтди. Биринчи ярмида эса ёғингарчилик бўлмади. Ойнинг иккинчи ярмида кузатилган ёғинлар ой давомидаги меъёрий кўрсаткичдан 220 %га кўп бўлди. 

Шаҳарда бутун ой давомида 55 мм ёғин тушди. Ёғинлар 100 % ҳолатда суюқ (ёмғир) ҳолда ёғди. Бу пойтахтда охирги 10 йилликдаги октябрь ойи учун энг кўп қийматдаги ёғин кўрсаткичи эмас. 2015 йил ойлик ёғин шаҳарда 88 ммни ташкил этган. 

Пойтахтнинг кузатувлар даврида энг серёғин октябрь ўтган асрнинг бошига тўғри келади. 1901 йил октябрда Тошкент шаҳрида ой давомида 119 мм ёғин кузатилган.

Бутун дунёда бўлгани каби 2016 йилдан сўнг Ўзбекистонда ҳам иқлим ўзгариши, ўзгариш фонида ҳароратнинг кўтарилиб бориш даври учун айнан 2022 йилнинг октябрь ойи охирги 7 йилликнинг энг серёғини бўлди.

Ўзгидромет бир ой олдин октябрь ойида ёғингарчиликлар меъёр ва меъёрдан кўп бўлишини маълум қилганди. Ундан ташқари, хизмат маркази ойнинг биринчи ўн беш кунлиги қуруқ, учинчи декадаси эса ёғингарчиликларга бой ўтишишини прогноз қилганди. Узоқ муддатли об-ҳаво прогнози ўзини оқлади.

    Бошқа янгиликлар