Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳридаги баъзи умумий ўрта таълим мактабларида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётганлиги ҳақида аудиохабар тарқалмоқда.
Унда ота-оналардан янада диққат ва эҳтиёткорлик талаб қилиниб, бу каби ҳодисаларга нисбатан огоҳ бўлиш сўралади.
ИИББ бў бўйича ўз муносабатини билдирди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари томонидан ушбу мактабларга бориб ўрганиш ўтказилди ва бу каби ҳолатлар қайд этилмаганлиги аниқланди.
"Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолият юритиб келмоқда. Улар томонидан ўқувчилар ўртасида турли хил салбий ҳолатларни, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки снюс каби моддаларни истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳурматли ота-оналар! Агар сиз фарзандингизда бирор ўзгариш сезсангиз ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан шубҳалансангиз, бу ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.






