АсосийJamiyat

Ўзбекистонда форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

'Ўзбекистонда форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот Telegram канали хабар берди.

Маълум қилинишича, регламент билан ташқи савдо битимлари, халқаро молия ёки инвестиция келишувлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистонда бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, форс-мажор ҳолатлари ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда QR-код билан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

Шунингдек, талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатлари орган томонидан сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 13 иш кунида қабул қилинади.

Сертификат олиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • шартнома, қўшимча келишув ҳамда уларнинг спецификация нусхаларини;
  • шартнома бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатларни.

Талабгордан бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, сертификат бериш учун БҲМнинг 90 фоизи (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Сертификат муддатсиз даврга берилади.

    Бошқа янгиликлар