"The Korea Herald" сайти 29 октябрь куни Сеул шаҳрининг Итаевон кўчасида содир бўлган фожеада ҳалок бўлганларнинг орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида баёнот берди.
Таъкидланишича 13:00 ҳолатида мавжуд маълумотларга кўра, Итаевон кўчасида содир бўлган мудҳиш воқеада бир нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этган.
Элчихона ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.






