Фуқаро Д.С.нинг Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда, Д.Э. Мингбулоқ тумани ҳудудидан “Р. К.” фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 2,0 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин ер майдонини 15 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулни ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
29.10.2022 14:36
Ер олди-сотдиси билан боғлиқ навбатдаги жиноят Наманганда фош этилди






