АсосийJamiyat

Самарқандда қиймати 287,3 млн сўмга баҳоланган “999,9” пробали соф олтинни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

'Самарқандда қиймати 287,3 млн сўмга баҳоланган “999,9” пробали соф олтинни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Султонобод” МФЙ ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни  287,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми “999,9” пробали соф олтин эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар