АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев ва Шарль Мишель Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида гаплашди

'Шавкат Мирзиёев ва Шарль Мишель Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида гаплашди'ning rasmi

Айни пайтда давом этаётган Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг музокаралари чоғида мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида Европа Иттифоқи билан амалга оширилаётган жуда яқин ва очиқ ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Ушбу йўналишдаги ишларнинг натижаларини баҳолаш ва оммавий ахборот воситаларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

 

    Бошқа янгиликлар