АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун  27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, тадбирда минтақамиз мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этади.

Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар