АсосийJamiyat

Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати юзага келди

'Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати юзага келди'ning rasmi

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида фавқулодда ҳолат юзага келди. Бу ҳақда "Новости Ташкенцкого неба" Telegram каналида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор squawk 7700 сигналини берган. Бу бортда авария ҳолати юзага келганини англатади. Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт — Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да мувафаққиятли қўндирилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар