АсосийJamiyat

Президент барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклигини айтди

'Президент барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклигини айтди'ning rasmi

Президентимиз муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқимизни рози қилишга қаратилганини таъкидлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Шу боис, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

"Биз бугунги кунда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлантирмоқдамиз.

“Инсон – жамият – давлат” деган қоидани ҳаётимизга жорий этмоқдамиз. 

Бу борада, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт ғоят муҳим ўрин тутади. Бу соҳада масаланинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси бирдек муҳим.

Барча ҳокимлар, бу ерда ўтирган раҳбарлар эшитиб олсин: бир бемор одамни дардига дармон бўлиб, унинг соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, билингки, бу билан бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаган бўламиз", деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда Президент республика тиббиёт марказлари ва вилоятлардаги тиббиёт муассасаларининг шификорлари билан мулоқот қилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар