АсосийJamiyat

Жорий ўқув йилида коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

'Жорий ўқув йилида коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди'ning rasmi

Коллеж ва техникумларда 2022-2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт миқдорлари 2021-2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Бу ҳолат истисно тариқасида амалга оширилаётган бўлиб, профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш, ёшларни касб-ҳунар эгаллашлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ота-оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинди.

Шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар