Ўзбекистонда "Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишони яратилди.
Ҳукуматнинг 24 октябрдаги қарори билан таъсис этилган мазкур икки нишон билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар тақдирланади.
Уларга мазкур нишон 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида туҳфа қилинади.






