АсосийJamiyat

Қашқадарёда йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратилади

'Қашқадарёда йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратилади'ning rasmi

Президент раислигидаги йиғилиш давом этмоқда.

Мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

- 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;

- йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- бир ой муддатда “Она ва бола тиббиёт маркази”ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;

- келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғруқ комплексларини ташкил этиш;

- йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;

- йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида “Янги Ўзбекистон” массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;

- бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилди.
 

    Бошқа янгиликлар