Президент раислигидаги йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот бермоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.
2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.
5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.
Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф бурган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.
25.10.2022 12:36
2022 йилда Қашқадарёга 50 минг хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист келган






