АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик йўллади

'Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ушбу мамлакатнинг миллий байрами - Республика куни муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўзбекистонликлар қардош Қозоғистон халқининг қувончига самимий шерик эканини таъкидлаб, Қасим-Жомарт Тоқаевга мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Қозоғистон халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва доимий равнақ тилади.

    Бошқа янгиликлар