АсосийJamiyat

Тошкентда 80 минг АҚШ долларига баҳоланган ноқонуний ер олди-сотди савдосига чек қўйилди

'Тошкентда 80 минг АҚШ долларига баҳоланган ноқонуний ер олди-сотди савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Фуқаро Г.К.нинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, Бош прокуратура ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Аниқланишича, Р.Ю. Зангиота тумани ҳокимининг 27.12.2012 йилдаги қарори билан "Ўртасарой" маҳалласи ҳудудидаги фуқаро С.Ю.га 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 1,0 гектар лалми ер майдонини 80 минг АҚШ долларига сотишга ҳамда ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда бериб, келишилган пуллардан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    Бошқа янгиликлар