АсосийJamiyat

Бугун республиканинг 2 та ҳудудида ёмғир ёғади. Пойтахтда эса...

'Бугун республиканинг 2 та ҳудудида ёмғир ёғади. Пойтахтда эса...'ning rasmi

Бугун кундуз Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар