АсосийJamiyat

Эртага Тошкентнинг қатор ҳудудлари газдан узилади

'Эртага Тошкентнинг қатор ҳудудлари газдан узилади'ning rasmi

Эртага, 25 октябрь куни Миробод, Яшнобод туманларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу вақт давомида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Хусусан, Миробод тумани, Водил кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилгани айтилмоқда. Шу сабабли 2022 йил 25 октябрь куни соат 10:00 дан Миробод тумани, Қўшкўприк, Фарғона. йўли, Нукус 1-тор, Кичик халқа автомобиль йўли кўчаларидаги 400 та хонадонларда, Яшнобод тумани, Бакиниский, Қашқадарё, Мирғоб, Фарғона йўли, Обод макон, Элбек кўчаларидаги 2 206 та хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 41 та улгуржи ташкилотларида таъмирлаш ишлари тугагунига қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.  

Уларга қуйидагилар киради:

1.  Давлат ташкилотлари-15 та

2.  Ишлаб чиқариш корхоналари-7 та

3.  Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси-8 та

4.  Спорт мажмуаси-4 та

5.  Умумий овқатланиш шохобчаси-4 та

6.  Нонвойхона-3 та.

"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. "Ҳудудгаз Пойтахт" етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар