АсосийDunyo

"Исроил Украина билан муҳим разведка маълумотларини бўлишган"

'"Исроил Украина билан муҳим разведка маълумотларини бўлишган"'ning rasmi

Исроил Украинага Эрон томонидан Россияга етказиб берилган дронларга қарши курашиш учун зарур бўлган разведка маълумотларини тақдим этди. Бу ҳақда "The New York Times"га таяниб "Zamon.uz" cайти  хабар берди

Қайд этилишича, ўтган сешанба куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Исроил ҳукуматига Киевни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан зудлик билан таъминлашни сўраб расмий нота юборишини маълум қилган. Эртаси куни Исроил мудофаа вазири Бени Ганц  Исроил  НАТО давлатлари билан биргаликда Украинани қўллаб-қувватлашини, аммо “оператив сабабларга кўра” ҳали ҳам Киевни қурол-яроғ билан таъминлаш ниятида эмаслигини айтган.

Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари билан учрашувда нутқ сўзлаган вазир Исроил Киевга инсонпарварлик ёрдами ва ноҳарбий техника етказиб беришда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Россия ва Эрон расмийлари бир қатор Ғарб ОАВларининг Украинада фойдаланиш учун Россияга Эрон дронлари етказиб берилиши ҳақидаги даъволарини рад этган эди. РФ Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков армия маҳаллий ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлардан фойдаланишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар